«Ислом цивилизацияси маркази фақатгина экспозициялар йиғиндиси эмас» – Фирдавс Абдухолиқов
13 март куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида «Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитиш ва такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари» мавзусида республика амалий-семинари ўтказилди. Семинар Ислом цивилизацияси марказининг илмий-амалий ҳамда маърифий фаолиятини ривожлантириш, экспозицияни замонавий музей технологиялари асосида такомиллаштириш масалаларига бағишланди.
Қайд этиш керакки, 2025 йилнинг 29 январида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишганди. Семинар қатнашчилари марказнинг энг асосий қисмида жойлашган Қуръони карим зали, «Исломдан аввалги цивилизациялар», «Биринчи Ренессанс даври», «Иккинчи Ренессанс даври», «Ўзбекистон ХХ асрда», «Янги Ўзбекистон – янги Ренессанс» каби бўлимлардаги экспозициялар билан яқиндан танишди.
Марказ директори Фирдавс Абдухолиқов тадбир очилишида мазкур иншоотнинг қийматини эътироф этиб, шундай деди: «Ислом цивилизацияси маркази фақатгина экспозициялар йиғиндиси эмас, балки Президентимиз айтганларидек «бу мажмуа ўзимизнинг меъморий тажрибамиз, Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорлик мактаби, илмий-маънавий салоҳиятимиз рамзи сифатида» тарихга киради».
Йиғилишда марказ фаолиятини такомиллаштириш, экспозицияни бойитиш ва илмий-инновацион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича муҳим масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, Марказнинг ижтимоий-маърифий ва илмий-амалий йўналишдаги ишларни самарали ташкил этиш мақсадида 9 та устувор йўналиш бўйича ишчи гуруҳлар таркиби ҳақида ахборот берилди.
Тадбирда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов, марказ ходимлари, шунингдек, Ўзбекистон Фанлар академияси, Миллий кутубхона, Темурийлар тарихи давлат музейи, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Тошкент Ислом институти ва бошқа илмий ҳамда маданий муассасалар раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этди.
Семинар якунида иштирокчилар томонидан билдирилган таклифлар асосида Марказ фаолиятини янада ривожлантириш ва уни халқаро илмий-маърифий платформа сифатида мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Масъуллар, олимлар, мутахассислар ва тадбир иштирокчилари ўзаро савол-жавоблар алмашишди. Бундай тадбирлар Ислом цивилизацияси марказининг нуфузини ошириш ва унинг илмий салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг