Ислом бирдамлиги ўйинларида 15 ёшли Шарифа Давронова олтин медалга сазовор бўлди

12:24 12 Август 2022 Спорт
871 0

Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

Туркияда давом этаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида уч ҳатлаб сакраш дастурида техник хатоликка йўл қўйгани учун туркиялик спортчи Туғба Данишмаснинг 14,41 метр натижаси бекор қилинди.

Бунинг натижасида ўзбекистонлик 15 ёшли Шарифа Давронова (14,30 метр) олтин медалга сазовор бўлди. Энди Ўзбекистон жамоаси ҳисобида 11 та эмас, 12 та олтин медаль мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ш.Давронова енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги (U20) жаҳон чемпионатида ҳам ғалаба қозонган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?