Искандар Зулқарнайн аниқлаган «Ният» чашмаси

Ургут тумани Қуйиқишлоқ қишлоғида бундан 200 йил олдин бунёд этилган масжид бўлиб, унинг қурилган пайтида экилган икки туб 200 ёшли чинор дарахти ҳамда масжид ҳовлисида шу ерларда яшаб ўтган Тайлан бобо Исмоилов томонидан экилган 5 туб 100 ёшдан ошган чинор дарахтлари аниқланди.
Самарқанд вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг хабарига кўра тегишли соҳа вакиллари ёрдамида мазкур дарахтлар рўйхатга олиниб, давлат муҳофазасига олиш ишлари бошлаб юборилди.
Шунингдек, Ғўс ва Сойғўс қишлоқлари оралиғида бир пайтлар Бегов Қурбон бобога тегишли бўлган ҳовлида айланаси 6,5 метр, диаметри 2,7 метр, баландлиги эса тахминан 30 метрлар келадиган 500 ёшли чинор дарахти ҳам аниқланиб, рўйхатга олиш ишлари олиб борилмоқда.
Маҳаллий аҳоли кекса вакилларининг айтишича, бир пайтлар Искандар Зулқарнайн юртимизга Тожикистон тоғлари орқали довондан ошиб Ургутнинг Сойғўс маҳалласи ҳудудидаги «Ният» чашмаси атрофидан қўналға сифатида фойдаланади. Ўша пайтларда қишнинг совуқ келганлиги боис бир неча вақт мобайнида шу ерда қолишга мажбур бўлишган.
Мазкур ерларда Искандар Зулқарнайннинг аскарлари кўмилган қабристон ҳам сақланиб қолган экан.
Сойғўс қишлоғининг юқори қисмида Ғўс ва Сойғўс каби бир неча қишлоқ ва маҳаллаларни ичимлик суви билан таъминловчи мазкур «Ният» булоғи атрофида 4 дона тут ва 1 туб ёнғоқ дарахтларининг ҳам 100 ёшдан ошганлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур дарахтлар ҳам давлат муҳофазасига олиш учун расмийлаштирилмоқда.
Абдулазиз Йўлдошев,
(Халқ сўзи)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг