Ишсиз аҳоли ва ёшларга ерни ижарага берган кластер ҳамда фермерлар солиқдан озод қилинади

15:25 08 Июнь 2021 Кластер
2000 0

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва хизматларни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда чорва, парранда ва балиқ маҳсулотларини кўпайтириш бўйича вазифалар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Бугунги йиғилишни том маънода тарихий дейиш мумкин. Шунинг учун вилоят ва туман ҳокимлари ушбу янги ер ислоҳоти ҳисобидан нечта ишсиз аҳолини банд қилиши ва қанча бозорбоп маҳсулот етиштиришини аниқ ҳисоб-китобини қилиши зарур.

Бунда, маҳсулотларга экспортёрлар ва кластерлар буюртмачи бўлиши керак. Улар маҳсулот етиштириш учун зарур бўлган барча моддий ресурсларни етказиб беради ва маҳсулотни сотиб олади.

–Вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, сектор раҳбарлари ғалладан бўшаган майдонларни ишсиз аҳолига адолатли ажратиб, уларга экспортёр ва кластерларни бириктирсин, –деди Президентимиз.

Умуман, ғалладан бўшайдиган ерларнинг 800 минг гектари ишсиз аҳолига бозорбоп такрорий экин экиш учун берилади.Бунда, ишсиз аҳоли ва ёшларга ерни ижарага берган кластер ҳамда фермерлар, ушбу ер майдони учун солиқдан озод қилинади.

Бу орқали қарийб 1,5 миллион аҳолини мавсумий иш билан таъминлаб, даромадли қилиш мумкин.

– Шу пайтгача тадбиркорлар учун оғир муаммо бўлиб келган – ер участкаларини ажратиш масаласини ҳал қилиш бўйича кеча фармонни имзоладим, –деди давлатимиз раҳбари.–Энди тадбиркорлик учун ерларни тўғридан-тўғри ва текинга бериш амалиётидан бутунлай воз кечилади ва ерлар ҳамма учун бир хил ва ошкора, электрон аукцион орқали хусусий мулк қилиб сотилади ёки ижарага берилади.

Туман ва шаҳар ҳокимларининг ер ажратиш ва уларни қайтариб олиш билан боғлиқ барча ваколатлари бекор қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?