Ишонч ва имкониятдан мамнунмиз
Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида тарихий воқеалардан бири — Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва халқимизга навбатдаги Мурожаатномаси юртимиз бўйлаб кенг жамоатчилик эътибори марказида бўлди. Хусусан, Сурхондарё вилоятида ҳам Мурожаатнома вилоят, шаҳар ва туманларда ташкил этилган студиялар орқали катта қизиқиш билан кузатилди.
Давлатимиз раҳбарининг ушбу Мурожаатномасини вилоят студиясида катта ҳаяжон билан кузатар эканман, бу жараён оддий маъруза эмас, биз ёшлар ҳаётига бевосита таъсир кўрсатувчи стратегик ҳужжатлигини чуқур англадим.
Президентимиз ёшлар учун кенг имкониятлар яратишга алоҳида урғу берди. Масалан, касбий ва олий таълим муассасаларида “дуал таълим” тизимини кенг жорий этиш бизга нафақат билим олиш, балки иш тажрибасини ҳам эгаллаш имконини беради.
Биз ўқийдиган мактаб ҳам бу йўналишда ўз ҳиссасини қўшмоқда. Мактабда яратилган замонавий шарт-шароитлар, ахборот технологиялари асосида ташкил этилган фан кабинети, тажрибали ва меҳнатга садоқатли ўқитувчилар, талабчан ва илғор педагогик ёндашув — барчаси биз ёшларнинг фан ва билимга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлайди. Ўқитувчиларимиз ҳар бир фан бўйича фақат билим бериш билан чекланмай, уларни мустақил фикрлашга, ижодий ёндашишга ва ҳаётий муаммоларни ҳал қилишга ҳам ўргатади.
Президент Мурожаатномасида белгиланган устувор йўналишлар, хусусан, касбларни ривожлантириш ва янги меҳнат бозори архитектурасини яратиш, мактабларимиздаги билим олиш муҳитининг аҳамиятини янада оширади. Замонавий техникум ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик, “Касблар шаҳарчалари” ва дуал таълим тизими — барчаси биз ёшларга ўз иқтидоримизни тўла намоён этиш имконини беради. Биз бунга ишонч билан қараймиз. Мурожаатномада белгиланган йўналишлар бўйича ҳар бир имкониятдан фойдаланишга тайёрмиз.
Сарвиноз ЭРКИНОВА,
Термиз шаҳар 3-сон умумтаълим мактаби ўқувчиси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг