Ишлаб чиқариш салоҳияти ва янги имкониятлар
Бўстон туманида фаолият юритаётган “Сайёра фаввораси” тўқимачилик корхонаси умумий қиймати 113 миллиард сўмлик лойиҳа асосида ташкил этилган, унда Туркиядан келтирилган замонавий ускуналар ўрнатилган.
Корхонада эркаклар, аёллар ва болалар учун 50 турдан зиёд трикотаж маҳсулотлари тайёрланмоқда. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 1 миллион 200 минг донадан ортиқ бўлиб, мингга яқин маҳаллий аҳоли доимий иш ўрнига эга бўлган.

— Корхонада меҳнат қилиш учун барча шароит яратилган, — дейди тўқувчи Сайёра Иброҳимова. — Иш жойимиз замонавий совитиш ва ёритиш тизимлари билан жиҳозланган, дам олиш ва овқатланиш учун қулайликлар мавжуд. Меҳнат ҳақи ўз вақтида берилади, ишчиларнинг малакасини ошириш бўйича мунтазам ўқув машғулотлари ташкил этилади. Шунингдек, ходимларни рағбатлантириш тизими йўлга қўйилгани иш унумдорлигини янада оширмоқда.

Корхонанинг “Elegance SM” бренди остидаги бежирим ва сифатли маҳсулотлари асосан ташқи бозорларга етказиб берилади. Йиллик экспорт ҳажмини 4 миллион долларга етказиш мўлжалланган. “Сайёра фаввораси” ҳудудида хорижлик ҳамкорлар билан биргаликда қиймати 5 миллион доллар бўлган касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ўқув маркази ташкил этилган. Унда ишсиз фуқаролар тўқимачилик йўналишларини ўрганиб, ўз йўлини топмоқда. Яқинда 200 нафар эҳтиёжманд хотин-қиз касбга ўқитилиб, иш билан таъминланди.

Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг