Ишдаги стресс ҳаддан ташқари хавфли бўлиши мумкин

13:48 15 Август 2024 Илм-фан
299 0

Янги тадқиқотлар иш билан боғлиқ стресс жиддий соғлиқ муаммоларига олиб келиши мумкинлигини исботлаб берди. Бундай депрессия тартибсиз юрак ритми бўлган атриял фибрилацияни (юракнинг юқори ва пасти камераларидаги ритмик ҳаракатнинг бузилиши билан боғлиқ ҳолат – таҳрир) келтириб чиқариш хавфини сезиларли даражада ошириши мумкин.

Канадада ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатадики, юқори стрессли ишларда ишловчи одамлар стрессиз ишларда фаолият олиб борувчиларга қараганда кўпроқ атриял фибрилацияни бошидан ўтказган. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ишдаги стрессни бошқариш юрак саломатлиги учун жуда муҳим.

Атриял фибрилация аритмиянинг энг кенг тарқалган тури бўлиб, бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамларга нормал ҳаёт тарзини амалга оширишига тўсқинлик қилади. Бу инсульт ва юрак етишмовчилиги каби жиддий асоратларни келтириб чиқариши ҳам мумкин. Америка юрак ассоциациясининг маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда 2030 йилга келиб 12 миллиондан ортиқ одам айнан шу хасталик билан оғриши кутилмоқда.

Тадқиқот Канадада 18 йил давомида 6 мингга яқин олий тоифадаги ишчилар орасида ўтказилган. Маълум бўлишича, ишида стрессли ҳолатлар кўп бўлганларда атриял фибрилация ривожланиш хавфи 83% га юқори бўлади.

Атриял фибрилация билан боғлиқ яна бир омил — бу меҳнат-мукофот номутаносиблиги бўлиб, бунда ишчилар ўзларининг саъй-ҳаракатлари иш ҳақи ёки эътироф каби олган мукофотлари билан мос келмаслигини ҳис қилишганда содир бўлади.

Мослашувчан иш соатлари ва менежерлар ҳамда ходимлар ўртасидаги яхши мулоқот каби ташаббуслар ушбу муаммони ҳал қилишда самарали бўлиши мумкин. Шунга қарамасдан, тадқиқотнинг бир мамлакатда ўтказилганлиги унинг илмийлик даражасини шубҳа остига ҳам қўймоқда. Баъзи танқидчилар айнан шу сабабдан ушбу илмий изланишни кенгроқ доираларда ўтказишга чақирмоқда.

Аввалроқ, инсонга депрессиядан қутилишга ёрдам берадиган бош кийим яратилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?