Иш вақтида «гашиш» истеъмол қилгани айтилган мансабдор ишдан олинди

Фото: Telegram
Кеча, 9 апрель куни Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Андижон шаҳар бўлими бошлиғи иш жойида психотроп модда истеъмол қилгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси қўшимча маълумотлар берилди.
Унга кўра, Андижон шаҳри Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Д.У. ҳамда унинг ўринбосари С.Б. билан меҳнат шартномаси бекор қилинган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ушбу ҳолат ИИБ органлари томонидан назоратга олинган бўлиб, айни вақтда тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ўтказилган тезкор-қидирув тадбири жараёнида фуқародан, жами 0,69 гр гашиш гиёҳванд моддаси олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг