Иш ҳафтаси давомида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

17:08 27 Октябр 2025 Жамият
327 0

Фото: Сардорбек Поёнов/«Халқ сўзи»

«Ўзгидромет» иш ҳафтаси давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти бўйича совуқ фронт ўтиши ҳисобига кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 23-28 даражагача исийди, шимолда 19-24 даража бўлади.

28 октябрь куни эса совуқ фронт республиканинг барча ҳудудлари бўйича ўтади, баъзи жойларда кучсиз ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда эса ўртача ёмғир ёғади. Республиканинг баланд тоғли ҳудудларида ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин. Ҳаво ҳарорати пасаяди ва 20-23 даража атрофида бўлади.

Қайд этилишича, иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон бўйича асосан илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат 29 октябрда айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин.

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 27 октябрда шимолда ва чўл ҳудудларда, 28 октябрда республика бўйича баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечалари 8-13 даража, кундуз кунлари 21-26 даража атрофида бўлади, бу ўртача иқлим меъёридан 3-5 даражага юқоридир.

Тошкент шаҳрида 27 октябрь куни кундузи ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23-25 даражани ташкил этади.

28 октябрда ҳаво ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-13 даража, кундузи 21-23 даража бўлади.

29-30 октябрь кунлари ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 11-13 даража, кундуз кунлари 22-25 даража бўлади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер