Иркутскдан Тошкентга учаётган самолёт қушлар галаси билан тўқнашди
Бугун, 12 сентябрь Иркутскдан Тошкентга учаётган самолёт қушлар галаси билан тўқнашди, деб хабар бермоқда Шарқий-Сибир транспорт прокуратураси Telegram-канали.
Хабарда айтилишича, 12 сентябрь куни соат маҳаллий вақт билан 07:40, Тошкент вақти билан эса соат 09:40 да «Ural Airlines»га тегишли «Иркутск—Тошкент» рейсини амалга ошираётган А-319 самолёти двигателга қушлар галаси урилгани сабабли парвоз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида учиш-қўниш йўлагидан ортга қайтган.
Маълумотларга кўра, самолёт бортида 91 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳозирда Транспорт прокуратураси томонидан текширув тайинланган. Мазкур ҳодиса оқибатида жабрланганлар аниқланмаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг