«IQMath — 2025»: олимпиада ғолибига BYD автомобили!

Фан олимпиадалари маркази ҳамда Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети ҳамкорлигида соврин жамғармаси 2 миллиард сўм бўлган “IQMath — 2025” математика олимпиадасига старт берилди.
Мазкур беллашув икки босқичда, яъни 1-босқич: 1 — 10 апрель кунлари онлайн тарзда (60 дақиқада 30 та тест саволи берилади ва энг яхши 500 иштирокчи финалга йўл олади), 2-босқич: 18 — 21 апрель кунлари Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университет биносида (90 дақиқада 5 та вазифа берилади) бўлиб ўтади. Ғолиблар якуний рейтинг натижаларига кўра аниқланади.
10 — 11-синф ўқувчилари, академик лицей ва коллеж битирувчилари ҳамда 20 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этадиган ушбу олимпиаданинг 1-ўрин соҳиби BYD e2 автомобили, 2-ўрин “Apple iPad Pro M4” планшети ва 3-ўрин эгаси “Apple iPhone 16 Pro Max” смартфони билан тақдирланади.
Шунингдек, энг яхши натижа кўрсатган жамоа мукофот тариқасида ёзги мактаб доирасида Англияга саёҳат қилиш имкониятини қўлга киритади. Иккинчи босқичда қатнашган барча иштирокчи университет талабаси бўлганда 3 млн. сўмлик “университет стипендияси” соҳибига айланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг