Иқлим ўзгариши мавсумий аллергияни узайтирмоқда

Иллюстратив фото
Мавсумий аллергия тобора олдиндан айтиб бўлмайдиган бўлиб бормоқда. Кўпчиликнинг таъкидлашича, унинг симптомлари эрта бошланади, кучаяди ва аввалгидан кўра узоқроқ вақт давом этади.
Жорж Вашингтон университети илмий ходими Алиша Р. Першад раҳбарлигида ўтказилган янги тадқиқот буни иқлим ўзгариши билан боғлайди.
Олимлар 2000 йилдан 2023 йилгача бўлган маълумотларни таҳлил қилиб, шундай хулосага келишди: ўртача йиллик ҳароратнинг ортиши ўсимликларнинг чангланиш давомийлигига таъсир қилади. Кўриб чиқилган 30 та илмий ишдан 16 тасида ҳароратнинг кўтарилиши ва гуллаш мавсумининг узайиши ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик қайд этилган.
Энг кенг тарқалган аллергик ҳолатлардан бири аллергик ринит бўлиб қолмоқда. У кўзда қичишиш, бурун битиши, аксиришни келтириб чиқариб, инсоннинг ўзини умумий ҳис этишига таъсир қилиб, ҳаёт сифатини пасайтиради. Мавсумий аллергияси бор одамлар кўпинча чарчоқ, паришонхотирлик ва диққатни жамлашнинг пасайишига дуч келишади.
Айниқса, аҳолининг кам таъминланган қатламлари мавсумий аллергиянинг салбий асоратлари қаршисида заиф бўлади — уларнинг кўпинча тиббий ёрдам ва самарали дори-дармонлардан фойдаланиш имконияти чекланган. Бу даволанишга адолатли имкон берилиши ва аллергиянинг иқлим ўзгариши билан алоқадорлиги ҳақида шифокорларнинг хабардорлигини янада ошириш зарурлигини кўрсатади.
Экспертлар аллергияси бор одамларга гулларнинг чангланиш мавсуми бўйича прогнозларни олдиндан кузатиб боришни ва профилактика чораларини кўришни, бунга қўшимча равишда аллергияга қарши дориларни ёнида олиб юришни ва гул чанги ташланмалари энг кўп учрайдиган даврда кўчада бўлишни чеклашни тавсия этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг