Иқболжон Холдаров рақибини муддатидан аввал таслим этди

12:57 21 Август 2022 Жамият
855 0

Фото: Иллюстратив cурат

Бироз аввал ҳамюртимиз Иқболжон Холдаров Мексикада навбатдаги жангини ўтказди.

Супер ярим ўрта вазн тоифасидаги проф боксчимиз мезбонлар вакили Мариел Бустамантега қарши рингга кўтарилди. 6 раундга мўлжалланган баҳс 3-раундда ҳакам томонидан тўхтатилди ва Холдаровнинг техник нокаутли ғалабаси эълон қилинди.

Бу орқали Иқболжон проф рингдаги тўртинчи жангида тўртинчи ғалабасига эришди. Бустаменте эса фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди. Рақиб бунгача 8 марта жанг ўтказиб, уларнинг 7 тасида ғалаба қозонганди (6 та нокаут). 1 та жанг эса дуранг билан тугаганди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер