«Ипак йўли» Халқаро Туризм университетининг илк магистрларига дипломлар топширилди 

22:30 19 Июль 2021 Жамият
1726 0

Фото: uzbekistan.travel

Самарқанд шаҳрида «Ипак йўли» Халқаро Туризм университетининг биринчи битирувчи-магистрларига диплом топшириш маросими бўлиб ўтди. 

Мазкур университет 2018 йилда Самарқанд шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, у Ўзбекистондаги туризм соҳасига ихтисослашган биринчи олий таълим муассасаси ҳисобланади. Университетда ўқиш халқаро таълим дастурлари бўйича инглиз тилида олиб борилади. Тўлиқ вақтда таълим олиш билан бир қаторда, университет абитуриентларга сиртқи ва кечки бўлимларда ўқишни таклиф қилиши мумкин. 

Икки йил давомида туризм соҳасидаги 3 та таълим йўналишида таълим олган 21 нафар битирувчилар туризм йўналиши бўйича магистрлик дипломларига эга бўлишди. Битирувчиларга дипломларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризм ва спорт вазири, «Ипак йўли» Халқаро Туризм университети ректори Азиз Абдуҳакимов топширди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер