Инвестициялар ва инвестиция фаолиятининг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилмоқда

Фото:Акмал Муҳаммадов, Юнус Бўриев /«Халқ сўзи»
Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди.
Мазкур Қонун инвестиция фаолияти соҳасидаги ягона давлат сиёсатини, хусусан, тўғридан-тўғри инвестицияларни амалга ошириш чоғида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.
Қонунда мамлакатимизда қулай инвестициялар муҳитини яратиш, тўғридан-тўғри инвестицияларни фаол жалб қилиш, шунингдек, маҳаллий ва хорижий инвестор ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш назарда тутилган.
Шунингдек, камбағалликни қисқартириш, аҳолининг соғлиғини сақлаш, сифатли таълим, табиий ресурслардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш, қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, яшил иқтисодиётни ривожлантириш, шунингдек инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш ҳам ушбу Қонуннинг мақсадларидан ҳисобланади.
Бундан ташқари, инвестициялар ва инвестиция фаолиятига оид асосий тушунчалар, принциплар ва мақсадлар белгиланмоқда. Хусусан, инвестициялаш эркинлиги, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш, бизнесни бошқариш эркинлиги ҳамда маблағларни эркин тасарруф этишга доир кафолатлар белгиланмоқда.
Қонун билан инвестиция ҳажмига кўра кичик, ўрта, йирик, стратегик инвестиция лойиҳаларига имтиёзлар бериш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, инвестицияларни рағбатлантириш чоралари ва имтиёзлар доираси кенгайтирилмоқда. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхонада устав фондининг чет эл инвестицияларини ташкил этиши лозимлиги тўғрисидаги миқдор 15 фоиздан 10 фоизга туширилмоқда.
Қонуннинг қабул қилиниши маҳаллий ва хорижий инвесторларга «ягона дарча» тизими орқали ваколатли давлат органига инвестиция таклифлари билан мурожаат қилиш имкониятларини яратишга, шунингдек, уларга нисбатан адолатли ва тенг ҳуқуқли тарзда муносабатда бўлишга, уларнинг кафолатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини давлат томонидан муносиб қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
Муҳокама якунида Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Фото: Акмал Муҳаммадов, Юнус Бўриев /«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Халилова вафот этди
- “Юракка кўмилар асл шоирлар”
- Картошка нархи қачон пасайиши маълум бўлди
- «Ҳамза Ҳасановдан Ғайбулла Турсуновгача»: «Янги Ўзбекистон юлдузлари» мукофоти ғолиблари аниқланди
- Келгуси ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
- «Билмак Навоийни — зўр маърифат нишони...»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг