Интерпол қидирувида бўлган Ўзбекистон фуқароси АҚШда қўлга олинди
Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси қидирувида бўлган Ўзбекистон фуқароси АҚШда қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, Интерпол ММБ ва АҚШдаги ваколатли органлар ўртасидаги самарали ҳамкорлик натижасида жиноят содир этганликда гумонланган фуқаро ушланган ҳамда юртимизга қайтарилган.
Ушбу шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмида назарда тутилган — кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятини содир этгани учун қидирувда бўлган.
Интерпол ММБ томонидан АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ахборот алмашинуви ва музокаралар натижасида унинг депортация қилинишига эришилди.
Қидирувдаги шахс 2025 йил 13 июль куни Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортга олиб келинди ва Интерпол ММБ ходимларига топширилди. Ҳозирда қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда.
Аввалроқ Литва давлатидан Интерпол қидирувида бўлган шахс Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилингани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг