Интернет нашрларидан бири халқ таълими вазирининг танқид бўйича изоҳини нотўғри талқин қилган - Вазирлик

Интернет нашрларидан бири Халқ таълими вазирининг танқид бўйича изоҳини бир қисмини келтирган ҳолда нотўғри талқин қилган. Бу ҳақда ХТВ матбуот хизмати хабар берди.
2018 йилда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўз Facebookʼ саҳифасида мактаб формаси бўйича ТВда берилган репортажга муносабат билдирган. Унда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг кийимлари танқид қилинган эди.
Журналистлар танқид қилганда болаларнинг юзини беркитишмаган. Вазир ўз изоҳида шуни назарда тутган. Қуйида ўша изоҳнинг тўлиқ матни ҳавола этилади:
Халқ таълими тизимидаги фаолиятимизнинг биринчи кунларида мактабларда жуда кўп муаммолар йиғилиб қолганлиги, улар қолиб иккинчи даражали бўлган форма ҳақида жуда кўп муҳокамалар бўлаётгани ҳақида айтиб ўтган эдик.
Лекин, афсуски, ҳалигача шу масала муҳокамада. Менимча, ушбу масалага нуқта қўйиш вақти келди.
Журналистлардан илтимос, биргаликда ўқитувчиларимиз обрўсини оширишга ҳаракат қилайлик, обрўсини тўкишга эмас. Ўзи шундоқ ҳам яхши ўқитувчи топиш қийин. Агарда қандайдир кийимига эътироз бўлса, уни оммага муаммо қилиб кўрсатгандан кўра ўқитувчини ўзига айтиб қўйиш яхшироқ бўларди.
Ўзи умуман, телевидение орқали кимнидир рухсатисиз танқид қилинаётганда иқтисодий ривожланган давлатлардагидек имкони борича уни таниб бўлмайдиган қилиб юзини кўрсатмасдан амалга ошириш тўғри бўлади, айниқса ёш болаларга бу жуда салбий таъсир қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг