«Instagram»да 3 дақиқалик «reels»лар пайдо бўлади
«Instagram» раҳбари Адам Моссери 2025 йил 18 январдан қандай ўзгаришлар юз бериши ҳақида маълум қилди.
Фойдаланувчилар 90 сонияни жуда қисқа деб ҳисоблай бошлади. Шу сабабли эндиликда «reels»лар учун максимал чегара бўлган 90 сония икки баробарга оширилади. Қайд этиш керакки, лимит 2022 йилдан буён ўзгармай келаётган эди.
Бу «Instagram» учун катта бурилиш бўлиши мумкин, негаки, у шу пайтгача ўз аудиторияси узун видеоларни кўп томоша қилмайди деб ҳисоблаб, ўзининг «қисқа услуби»ни сақлаб келган.
Қизиғи шундаки, ушбу ўзгариш «TikTok»нинг АҚШда тақиқланиши фонида юз берганидир. Бу форматдаги видеолар «TikTok»да 2021 йилдаёқ пайдо бўлган ҳамда яхши натижа бериб келаётган эди.
Хитой ижтимоий тармоғи бир муддат давлат ҳудудида ишламай қолиб, илова дўконларидан ҳам ғойиб бўлгани рост. Аммо Доналд Трампнинг аралашуви билан хизмат қайта тикланган, ҳаттоки, платформа билан ҳамкорликда қўшма лойиҳа қилиш ҳам режалаштирилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг