Инсоният бошқа ядро урушини кўрмаслиги керак. Тинчлик учун Нобель мукофоти Япониянинг Ниҳон Ҳиданкё ташкилотига берилди

2024 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофоти Хиросима ва Нагасакидаги атом портлашларида омон қолганлардан ташкил топган Япониянинг ядро қуролланишга қарши кураш гуруҳи Ниҳон Ҳиданкёга берилди. Бу ҳақда «France24» хабар берди.
«Ҳибакуша» номи билан ҳам танилган бу оммавий ҳаракат ядровий қуролдан холи дунёни тарғиб қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун ушбу мукофотга сазовор бўлди. Гуруҳ инсоният ядро қуролидан бошқа ҳеч қачон фойдаланмаслик кераклигини кўрсатиш учун айнан ядро портлашидан тирик қолган аъзоларни жалб этишдан фойдаланишган.
Нобель қўмитаси раиси Йорген Ватне Фриднеснинг таъкидлашича, мукофот «ядро қуролидан фойдаланишга қарши норозилик»ни билдиради. Ниҳон Ҳиданкё узоқ вақтдан бери қуролсизланиш тарафдори бўлиб, келажак авлодлар ядро уруши даҳшатларини бошдан кечирмаслиги учун тинимсиз меҳнат қилиб келади.
Ядро қуролини чеклаш ва унга қарши норозилигини билдириш ҳаракатлари аввал ҳам Нобель қўмитаси томонидан тақдирланган. Хусусан, 2017 йилда ядро қуролларини чеклаш бўйича халқаро кампания Тинчлик мукофотига сазовор бўлганди.
Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндорлари, бошқа Нобель мукофотлари цингари, 11 миллион швед крони (тахминан 1,1 миллион АҚШ доллар) миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади. Нобель мавсуми келаси душанба куни иқтисодиёт бўйича мукофот эълон қилиниши билан якунланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг