Қозоғистон ўз ракета-ташувчисини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда
Қозоғистонда олимлар 2030 йилга қадар ўта енгил синфдаги ракета-ташувчини ишлаб чиқишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакатнинг сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазири Жаслан Мадиев маълум қилди, унинг сўзларини ТАСС келтирмоқда.
«Бизнинг ўзимизга хос, қозоғистонлик ишланмамиз — бу ўта енгил синфдаги ракета-ташувчидир. 2030 йилгача мўлжалланган дастур бор. Биз ушбу дастурни босқичма-босқич ривожлантиряпмиз, мақсад — мустақил равишда фазога чиқиш имконини берадиган ўз ракета-ташувчимизга эга бўлиш. Бу эса космик держава белгиларидан биридир», — деди Мадиев.
Вазирнинг таъкидлашича, Қозоғистонда 2030 йилгача ракета-ташувчи ишлаб чиқиш дастури устида ишлаётган илмий институтлар бирлашмаси мавжуд.
Аввалроқ режалаштирилган илк метеорологик ракетани синовдан ўтказиш ҳам ўта енгил синфдаги миллий ракета-ташувчини яратиш йўлидаги муҳим босқичлардан бири бўлиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг