Инсон ҳуқуқ ва манфаати ҳимояси ва қонун устуворлиги – асосий мақсад
Қарийб 28 йилдирки, ушбу соҳада фаолият олиб бораман ва ҳақли равишда танлаган касбим билан фахрланаман. Устозларимиз эътироф этганидек, ҳуқуқшунос қилни қирқ ёрадиган даражада зийрак ва ақлли бўлиши зарур. Боиси инсон тақдири, шаъни, ҳаёти ҳал бўладиган пайтда хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Боиси биргина хато келажакда бир инсон, оила, қолаверса, жамиятимиз учун жуда қимматга тушиши мумкин.
Шу сабабли фаолиятим давомида ҳамиша юксак малакали юрист ва масъулиятли ходим бўлишни устувор вазифа сифатида белгилаб олганман. Юклатилган вазифаларни бажаришга профессионал равишда ёндашаман. Қонун устуворлигини таъминлашда, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликлари, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишда ўз ҳиссамни қўшишга ҳаракат қиламан.
Бу борада ўтган давр мобайнида биргина ижтимоий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат йўналишида 22 та текшириш ўтказиб, натижаси бўйича 240 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилишига эришдим. Натижада аниқланган ноқонуний ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш ва қонунга мувофиқлаштириш тўғрисида 32 та протест, давлатга етказилган пулларни ундириш ва иш ҳақлари бўйича 54 та даъво ариза, қонун талабларининг бузилишини бартараф этиш тўғрисида 14 та тақдимнома киритилди. 45 нафар шахсларга нисбатан интизомий, 5 нафар мансабдор шахсларга маъмурий жавобгарликка оид қарор лойиҳалари тайёрланди. 11 та жиноят иши қўзғатилиб, 400 нафардан ортиқ шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.
Хусусан, бандлик соҳаси бўйича қўпол қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 2 та жиноят иши қўзғатилиб, бюджетга етказилган 400 млн. сўмлик зарар аниқланди ва ундирилиши таъминланди. Шунингдек, Бош прокуратурага уч маротаба ижобий иш тажрибаларим юборилиб, оталиққа олинган ёшлар билан ишлашда Фарғона тажрибаси яратилди.
Ўз навбатида, сўнгги йилларда бевосита ўзимни иштироким билан жисмоний ва юридик шахсларнинг 430 та мурожаатлари қонунда белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, уларнинг 220 таси қаноатлантирилди. Ўтказилган хатлов ишлари якунига кўра, маҳаллабай ишлаш самараси сифатида 70 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, 220 та нотинч ҳамда 255 та ажрим ёқасига келган оилалар аниқланиб, уларнинг муаммоларини бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди ҳамда ажрим ёқасидаги 84 та оила яраштирилди.
Фарғона вилояти прокурорининг сайёр қабуллари давомида жисмоний ва юридик шахслардан ҳамда уларнинг вакилларидан келиб тушган 320 дан ортиқ мурожаатлар мазмунан кўриб чиқилиб, уларнинг 290 таси ёки 90 фоизи қаноатлантирилди.
Хусусан, мурожаатчиларнинг 83 нафари ишга жойлаштирилиши, 32 та оилаларга бепул дори-дармонлар, 25 тасига озиқ-овқат маҳсулотлари берилиши таъминланди. 75 нафар фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказилиши, 35 нафарига даволаниш учун ордерлар берилиши, 22 нафар фуқароларга ногиронлик аравачаси, 18 нафари протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситалари билан таъминланишига кўмаклашилди.
Фаолиятимизда спорт муҳим аҳамиятга эга. Шу боис дзюдо бўйича спорт устаси, халқаро ва республика миқёсидаги турнирлар ғолиби ва совриндори сифатида соҳада соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга ҳаракат қиламан.
Ўтган йили касб байрами муносабати билан давлатимиз раҳбари Фармонига кўра, “Содиқ хизматлари учун“ медали билан тақдирландим. Бундай эътибор ва рағбат янада ғайрат, шижоат билан ишлашга ундайди. Янги-янги ютуқлар сари руҳлантиради.
Шу фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Фарғона вилояти прокуратураси жамоасига ўз миннатдорчилигимни билдириб, барча устозлар, ҳамкасбларни касб байрами билан самимий муборакбод этаман.
Жаҳонгир ФОЗИЛОВ,
Фарғона вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи,
“Содиқ хизматлари учун“ медали соҳиби.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг