Инновацион ривожланиш агентлигида «Олима» клуби ташкил этилади

20:14 12 Февраль 2026 Илм-фан
439 0

Инновацион ривожланиш агентлигида 11 февраль — «Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни» муносабати билан «Илм-фанда аёллар овози» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда олималар, ёш тадқиқотчилар, стартап асосчилари, талаба-қизлар ҳамда қатор вазирлик ва идоралар ахборот хизматлари раҳбарлари иштирок этди.

Эркин мулоқот тарзида ўтган учрашувда хотин-қизларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, мавжуд грант ва дастурлардан самарали фойдаланиш, тадқиқот йўналишларини бугунги куннинг долзарб масалаларига йўналтириш, шунингдек, олималар томонидан яратилаётган ишланмалар ва ихтироларни кенг тарғиб қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Иштирокчилар илм-фан соҳасида аёллар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш платформаларини кенгайтириш, илмий фаолиятга тўсқинлик қилаётган ижтимоий омилларни таҳлил қилиш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифларини билдирдилар. Шу билан бирга, ўзбек олималари томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир якунида Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузурида «Олима» клубини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди. Мазкур клуб илм-фан ва инновация соҳасида фаолият юритаётган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, олималар ва ёш тадқиқотчилар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, менторлик тизимини йўлга қўйиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ҳамда инновацион ғоя ва ташаббусларни ривожлантириш учун зарур шароитлар яратишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Мутахассислар фикрича, «Олима» клуби нафақат илм-фан соҳасида фаол аёлларни бирлаштиради, балки жамиятда аёлларнинг илмий салоҳиятини кенг намоён этиш ва уларнинг ташаббусларини тизимли қўллаб-қувватлашда муҳим платформага айланиши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?