Индонезиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди
Фото: Бахтиёр Саидов / Telegram
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Индонезиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Руҳаини Жуҳаятиндан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олди. Бу ҳақда вазир ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
ТИВ раҳбарининг қайд этишича, учрашувда сиёсий мулоқотдан тортиб иқтисодий дипломатиягача бўлган барча соҳаларда икки томонлама алоқалар жадал ривожланиб бораётгани таъкидланган.
«Шубҳасиз, ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун кўплаб соҳаларда кенг имкониятлар мавжуд. Элчи хонимнинг бой тажрибасини қадрлаймиз ва мамлакатимиздаги фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз», деб ёзади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Индонезия ўртасидаги дипломатик алоқалар 1992 йил 23 июнь куни ўрнатилган. Бу сана икки давлат ўртасидаги расмий дипломатик муносабатларнинг бошланиши сифатида қабул қилинади ва шу кундан бери томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва таълим соҳаларида ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг