Индонезияда вулқон отилиши туфайли юқори даражадаги огоҳлантириш эълон қилинди
Индонезияда йирик вулқон отилиши туфайли энг юқори даражадаги огоҳлантириш эълон қилинди. Бу ҳақида BILD нашри хабар берди.
Унда айтилишича, Индонезиядаги Семеру вулқони отилиши натижасида кул булути икки километр баландликка кўтарилган ва машҳур Ява сайёҳлик ороли осмонини қоплаб олган. Айни вақтда мамлакатда энг юқори даражадаги огоҳлантириш эълон қилинган.
Мутахассислар тақдим қилган маълумотларга кўра, вулқон отилиши кеча, 19 ноябрь куни бошланган. Оқибатда Семеру вулқони ёнбағирларини иссиқ ва қуюқ кул қоплаган. Юзлаб одамлар эвакуация қилиниб, вақтинчалик бошпаналарга жойлаштирилган.
Маълумот учун, Индонезияда зилзила ва вулқон отилишлари тез-тез учраб туради. 3 минг 676 метр баландликда жойлашган Семеру вулқони мамлакатдаги тахминан 130 та фаол вулқонлардан бири ва Ява оролидаги энг баланд чўққи ҳисобланади. Ушбу вулқон сўнгги марта 2022 йил охирида отилиб, ҳосил бўлган кул тахминан 15 километр баландликкача ёйилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг