Илья Сибирцев учта медалга сазовор бўлди
АҚШнинг Калифорния штатида сузиш бўйича “TYR Pro Swim Series” халқаро мусобақаси ташкил этилди. Ушбу беллашувда Ўзбекистон терма жамоаси вакили Илья Сибирцев фаол қатнашди.
Мусобақанинг 400, 800, 1500 метрлик масофаларга эркин усулда сузиш баҳсларида ҳамюртимиз уч бор кумуш медалга сазовор бўлди. Шунингдек, сузувчимиз 200 метрга эркин усулда сузиш мусобақасида ҳам иштирок этиб, маррага олтинчи бўлиб етиб келди.
Маълумот учун, “Париж — 2024” Олимпия ўйинлари иштирокчиси Илья Сибирцев Иллинойсда (АҚШ) март ойида ўтган “TYR Pro Swim Series” мусобақасининг 200 метр масофага эркин усулда сузиш беллашувида шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг