Илон Маскнинг xAI компанияси Apple ва OpenAIʼни судга берди

14:32 26 Август 2025 Дунё
90 0

Фото: Reuters/Nathan Howard

Миллиардер Илон Маскка тегишли сунъий интеллект стартапи xAI АҚШнинг Техас штати федерал судига Apple ва ChatGPTʼни яратган OpenAI компанияларига қарши даъво аризаси киритди. Бу ҳақда Forbes хабар берди.

Маск компанияси уларни сунъий интеллект соҳасида рақобатга тўсқинлик қилиш мақсадида ноқонуний тил бириктиришда айбламоқда.

Иш материалларида айтилишича, Apple ва OpenAI бозорларни эгаллаб, «ўз монополиясини сақлаб қолиш ва xAI каби янги компанияларга рақобат имкониятини бермасликка» ҳаракат қилган.

Ҳужжатга кўра, Apple OpenAI билан тузган ҳамкорлик доирасида ChatGPTʼни iPhone, iPad ва Mac операцион тизимларига интеграция қилган.

«Агар OpenAI билан эксклюзив келишув бўлмаганида, Appleʼнинг X ва Grok иловаларини App Storeʼда пастроқ ўринга қўйишига ҳеч қандай сабаб йўқ эди», — дейилади даъво аризасида.

xAI компанияси миллиардлаб доллар миқдорида зарарни қоплаб беришни талаб қилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?