Илон Маск АҚШ ҳукуматини тарк этиши маълум қилинди
Фото: Reuters
Америкалик миллиардер Илон Маск президент Дональд Трампнинг муваққат маслаҳатчиси сифатидаги 130 кунлик ваколат муддати тугагач, АҚШ ҳукуматидаги лавозимини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда «Bloomberg» агентлиги ўз манбаларга таяниб ёзмоқда.
«Илон Маск президент Дональд Трампнинг муваққат маслаҳатчиси сифатидаги 130 кунлик муддати тугаганидан сўнг Ҳукумат самарадорлиги бошқармаси раҳбари лавозимини тарк этиши кутилмоқда... Агар бу кунлар Трамп инаугурациясидан бошлаб кетма-кет ҳисобланса, унинг ваколати 30 майда тугайди», — дейилади нашрда.
Аниқлик киритилишича, ҳозирча расмий сана белгиланмаган ва Оқ уй Маскнинг 130 куни қачон якунланишини аниқлаши керак.
Нашр, шунингдек, тадбиркор АҚШ бюджети харажатларини қисқартиришга ҳали ҳам жиддий таъсир кўрсатиши ва расмий кетганидан кейин ҳам “Трампнинг ишончли вакили” бўлиб қолиши ҳақида ёзмоқда.
Бунгача АҚШнинг вице-президенти Жей Ди Вэнс Маск АҚШ ҳукуматидаги лавозимини сақлаб қолишини айтганди. Унинг таъкидлашича, назоратсиз АҚШ бюрократиясига қарши курашда тадбиркорнинг роли ҳали тугамаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ўзбекистонда наркожиноятлар сони 5 йилда 103 фоизга ошди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг