Илмли минг яшар
Фото: Халқ сўзи
Халқимизда «Илмли одам — иликли суяк», «Илмсиз бир яшар, илмли минг яшар» деган пурмаъно мақоллар бежиз айтилмаган. Игна билан қудуқ қазишдек машаққатли касбнинг этагидан тутган инсон борки, эл-юрт олдида ҳамиша юзи ёруғ, мартабаси улуғдир.
«Халқ сўзи» — «Народное слово» газеталари Бош муҳаррирининг Иқтисод ва маркетинг масалалари бўйича ўринбосари, Тошкент давлат иқтисодиёт университети фахрий профессори, иқтисодиёт фанлари доктори Акром Ҳошимов ўз ҳаёти ва фаолияти мисолида бу ҳақиқатни исботлаб келмоқда.
Илм-фан, маърифат фидойиси, жонкуяр олимнинг яқинда АҚШнинг Нью-Йорк фанлар академияси аъзолигига қабул қилингани оила аъзолари, яқинлари қатори бутун таҳририятимиз жамоасини ҳам ниҳоятда хурсанд қилди.
Акром Ҳошимов илмий фаолият билан самарали шуғулланиб келмоқда. Унинг муаллифлигида 2 та монография, 3 та ўқув-қўлланма ҳамда 2 та дарслик чоп этилган. Шунингдек, олим АҚШ, Россия, Япония, Малайзия, Чехия, Хитой, Германия, Франция каби дунёнинг қатор давлатларида бўлиб, ўз мутахассислиги бўйича тажриба ва малакасини оширган. Унинг илмий раҳбарлигида 2 нафар иқтисодиёт фанлари номзоди, 1 нафар иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), 1 нафар иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) етишиб чиққан.
Олимни ҳаётидаги яна бир муваффақият билан табриклаб, келгуси илмий-ижодий фаолиятида янги уфқлар ёр бўлишини тилаймиз.
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг