Илк бор ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро информатика олимпиадасида ғалаба қозонди
Тўрт нафар иқтидорли ўқувчимиз Венгриянинг Сегед шаҳрида бўлиб ўтган 35-Халқаро Информатика Олимпиадасида иштирок этаётгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.
Олимпиада натижаларига кўра Ўзбекистон терма жамоаси тарихда илк бор энг нуфузли халқаро информатика олимпиадасида илк медалларни қўлга киритди.
Ғолиб ўқувчиларимиз билан танишинг:
Дилёрбек Валижонов-Андижон шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси;
Дилшодбек Хўжаев -Тошкент шаҳридаги Ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси.
Айтиш жоизки, жорий йилда мазкур Халқаро олимпиадага Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда юқори даражада тайёргарлик кўрилди.
Илк бор терма жамоа аъзоларини тайёрлаш учун халқаро тренер жалб қилинди. Информатика олимпиадаси олтин медали соҳиби, Полша ёшлар информатика олимпиадаси бош координатори Бартосз Костка томонидан 10 кун давомида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган интеллектуал оромгоҳ мажмуасида ўқувчиларни тайёрлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ бронза медалини қўлга киритган ўқувчилар базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 млн сўм), устози 150 баравар (49,5 млн сўм) пул мукофотлари билан тақдирланади.
Бундан ташқари, Халқаро олимпиада ғолиблари ОТМларга грант асосида ўқишга қабул қилиниб, кейинчалик таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритадиган бўлса лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама олади.
Маълумот ўрнида жорий йилда энг нуфузли 5 та халқаро олимпиадада ўқувчиларимиз 13 та медални қўлга киритдилар. Бу мамлакатимиз тарихидаги энг яхши кўрсаткич.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг