Илк бор 5 нафар пара таэквондочимиз рейтинг орқали Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензияни қўлга киритди

20:53 04 Январь 2024 Спорт
304 0

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига лицензия берувчи рейтингни эълон қилди.

Қувонарлиси, якуний рейтинг натижаларига кўра илк бор 5 нафар пара таэквондочимиз рейтинг орқали Паралимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди:

Аёллар
Зиёда Исоқова (-47 кг)
Гулжаной Наимова (+65 кг)

Эркаклар
Зухриддин Тоҳиров (-63 кг)
Жавоҳир Алиқулов (-70 кг)
Асад Тоштемиров (-80 кг)

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон делегацияси Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларининг пара таэквондо дастурида 3 нафар спортчи билан иштирок этган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?