Илғор тажриба, замонавий технология, фидойи меҳнат шарофати
Наманган вилоятида давлатга пахта сотиш бўйича йиллик шартномавий режа ортиғи билан бажарилди. Қабул пунктларига 214,2 минг тоннадан зиёд қимматли саноат хомашёси етказиб берилди. Албатта, бу рақам замирида фидойи деҳқонлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимларининг самарали меҳнати турибди.
Вилоятда 2025 йил пахта ҳосили учун 48,9 минг гектар майдонда ғўза парваришланиб, ҳар гектар майдондан ўртача 44 центнердан ҳосил кўтарилди. Бунда 28 минг гектар майдонга хорижий серҳосил чигит навлари экилгани яхши самара берганини алоҳида таъкидлаш лозим. Илғор фермер хўжаликларида ҳосилдорлик кўрсаткичи 70-80 центнергача етказилди. Терим мавсуми олдидан 70 та янги пахта териш машиналари сотиб олиниб, уларнинг умумий сони 170 тага етказилгани ишда юксак унумдорликни таъминлади. Айни омил ҳисобига ҳосилнинг 79 минг тоннаси ёки 40 фоизи “пўлат этак”ларда тезкорлик билан саранжомланди.

Пахтачилик вилоят иқтисодиётида ўзига ҳос ўрин тутади. Соҳада кўзланган мақсадга эришилиши энг аввало, саноатида тўқимачилик етакчилик қилаётган ҳудуд учун мустаҳкам хомашё манбаи, дегани. Айни пайтда ихтисослаштирилган корхоналарда янги ҳосилни қайта ишлаш тадбирлари жадал бошлаб юборилди. Шунинг баробарида далаларда келгуси йил ҳосилига пухта замин яратиш юмушларига ҳам астойдил киришилган.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг