Иккинчи мутахассисликка рўйхатдан ўтиш бошланди
Фото: biznesrivoj.uz
Расман 2024/2025 ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги таълим (иккинчи мутахассислик) учун талабгорларни онлайн рўйхатдан ўтказиш бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди.
Рўйхатдан ўтиш ягона таълим хизматлари портали my.gov.uz орқали жорий йилнинг 10 августига қадар онлайн шаклда амалга оширилади.
Бунда номзодлар платформада ўзининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритиши, диплом ва илованинг электрон нусхасини юклаши ҳамда ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлаши керак бўлади.
Қайд этиш керакки, иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Аввалроқ бир қанча университет ва институтларда ректорлар алмашгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг