Иккинчи мутахассисликка қабул бўйича рад этилган аризаларни таҳрирлашга имкон берилди

11:56 14 Август 2025 Жамият
191 0

Иллюстратив фото

Иккинчи олий таълимга қабул бўйича рад этилган аризаларни таҳрирлаш имконияти берилмоқда, деб хабар берди Олий таълим вазирлиги.

Маълум қилинишича, 2025/26-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий таълимга қабул бўйича вазирликнинг my.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган талабгорларнинг аризалари кўриб чиқилган. Аммо айрим аризалар камчилиги бўлганлиги сабабли рад этилган.

Таъкидланишича, рад этилган аризаларни 14-15 август кунлари таҳрирлаш имконияти берилади. Ушбу муддатдан сўнг таҳрирлашга йўл қўйилмайди ва камчиликлари бартараф этилмаган аризалар кўриб чиқилмайди.

Вазирлик рўйхатдан ўтган барча талабгорлардан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб, аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатини доимий кузатиб боришлари сўраган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер