Икки вилоятда фойдали қазилмаларни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида фойдали қазилмаларни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда тумандаги «Ж.» фермер хўжалиги раҳбари Ф.Б. ва бошқалар хўжаликка қарашли ер майдонида норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қумни ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 676,1 млн сўм зарар етказгани аниқланган.
Шунингдек фуқаро С.Ю.га ушбу ер майдонидан қум қазиб олишга рухсатнома олиб бериши эвазига 100 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани фош бўлган.
Шу каби, Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Р.У.» МЧЖ ва «М.Р.ʼʼ фермер хўжалиги масъул шахслари Пайариқ тумани, «Томойрот» МФЙ ҳудудидаги ер майдонларидан қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 382,8 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.z
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш), 229-моддаси (ўзбошимчалик) ва 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг