Икки ҳудудда 5,3 млрд сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида жами 5,3 миллиард сўмлик энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлди.
Ўзенергоинспекция Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси ва ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Самарқанд шаҳрида жойлашган «С.Й.К» корхонасига қарашли суғориш тизимини ўзбошимчалик билан тақмоққа улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 2 миллиард 601 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Бошқа бир ҳолатда эса пойтахтнинг Бектемир туманида ўтказилган тадбирда «Олтинтопган» МФЙдаги хонадонларнинг бирида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди. Фуқаро газ таъминоти ташкилоти билан шартнома имзоламасдан тижорат мақсадида консерва маҳсулотларини тайёрлаш учун табиий газдан ўзбошимчалик билан фойдаланиб келаётгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилди ва истеъмолчи табиий газ тармоғидан узилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тизимга 2 миллиард 731 миллион сўмлик зарар келтирилгани маълум бўлди.
Ушбу вазиятга тегишли барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади. Тошкент шаҳрида назорат тадбирлари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг