Иккаланг ҳам ноинсофсан! — Президент Наманган шаҳар ҳокими ва прокурорига қаттиқ танбеҳ берди
Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши сессияси якунлангач, Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласига кутилмаган ташрифни амалга оширди.
Давлат раҳбари маҳалладаги қониқарсиз ҳолат сабаб Наманган шаҳри ҳокими Олим Исаев ва шаҳар прокурорига қаттиқ танбеҳ берди.
«Иккаланг ҳам ноинсофсан! Бу ёққа кел, сен, ноинсоф (Исаевга.таҳр). Нима бу, мен сени нега бу ерга олиб келганман? Нима бу? Башарангни қара, мана шу сени башаранг. Икковинг ҳам қандай виждон билан мажлисда ўтирдинг? Қачон одамларнинг дарди билан яшайсан, сен Исаев?», деди Президент.
Президент Исаевдан қанча вақтдан бери ҳокимлигини сўраган, у эса «10 ой» дея жавоб берган. Давлат раҳбари сектор раҳбарларининг изоҳи ва узрини ҳам эшитди.
«У гапларни мен кўп эшитганман. Агар мен осмондан тушган Президент бўлганимда эди сени гапингга ишонардим», деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, Президент маҳалла раисига ҳам қаттиқ танбеҳ берган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг