ИИВ Жиноят қидирув хизмати бошлиғи ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари ишдан олинди

18:33 24 Ноябрь 2024 Сиёсат
373 0

Ички ишлар вазирлиги вазир Пўлат Бобожонов буйруғи билан унинг бошқармаларида раҳбар лавозимларда ишлаган икки ходим ишдан бўшатилди.

Қайд этилишича, ИИВ Тезкор қидирув департаменти Жиноят қидирув хизмати бошлиғи, полковник Ахроржон Халимжонович Атхамов ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёр Бахтиярович Ташходжаев лавозимидан олинди.

Пойтахт ИИББ бошлиғи Азиз Тошпўлатовнинг буйруғи билан Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник Тимур Акрамович Собиров лавозимидан озод этилганини маълум қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?