Ички йўллар таъмирланмоқда

Одилбек Одамбоев/«Халқ сўзи». Ўтган йил Хоразм вилоятида барча дастурлар доирасида 1175 км автомобиль йўлларида 515 млрд сўмлик таъмирлаш ишлари бажарилди. Жумладан, “Менинг йўлим”, “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари асосида шунингдек, “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” мезонлари асосида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида кўплаб маҳаллалардаги йўллар асфальт қилинди. Ички хўжалик йўлларига қум-шағал аралашмаси ётқизилди.
Ички йўлларни таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан Боғот туманида ўтказилган кўргазмали семинарда соҳа мутахассислари, “Маҳалла еттилиги” вакиллари иштирок этди. Туманда бу йил жами 90 км узунликдаги йўлларга асфальт ётқизиш ва шағаллаштириш режалаштирилган.
— Ички йўлларни таъмирлаш халқни рози қиладиган муҳим масалалардан бири ҳисобланади, — дейди “Нуроний” жамғармаси Боғот туман бўлими раиси Худоёр Омонов. — Аҳоли мурожаатларидан келиб чиқиб, энг таъмирталаб йўллар танлаб олинди. Бу ишлар якунига етгач, тумандаги қатор маҳаллалар аҳолиси, пиёдалар ва автотранспорт воситаларининг эркин ҳаракатланиши учун қулай шароит яратилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг