Ҳужжатли фильмларнинг намойишлари бошланди
Бугун Кинематография агентлиги ташаббуси билан ўтказилаётган «Миллий кинематография — Янги Ўзбекистон тимсоли» номи остидаги миллий кино ойлиги дастурида Алишер Навоий номидаги киносаройда «Ғурбатда Фурқат бор экан тақдирда» ҳужжатли фильми намойиш қилинди.
Мазкур кинокартина «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» ДУК ҳамда Тошкент архитектура қурилиш институти билан ҳамкорликда суратга олинган.
Тадбирни институт проректори Зафар Абдувалиев очиб берди ва киноижодкорларни саҳнага таклиф этди. Улар фильмни суратга олиш жараёнлари ҳақида сўзлашди.
Сўнг, «Ғурбатда Фурқат бор экан тақдирда» ҳужжатли фильми премьера қилинди. Сценарий муаллифи Бахтиёр Ёқубов, режиссёр Музаффар Қорабоев, оператор Равшан Мусаев, рассом Санжар Аминов.
Олдинда Алишер Навоий, Бобур, Чўлпон, Абдулла Авлоний, Зулфия, Саид Аҳмад, Муҳаммад Юсуф, Ойбек ва бошқа адиблар ҳақидаги фильмлар премьера қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг