Ҳусановнинг жамоаси меҳмонда «Ноттингем»га имкониятни бой берди

19:25 08 Март 2025 Спорт
184 0

Фотo: Getty Images

Бугун, 8 март санасида АПЛнинг 28-туридан ўрин олган «Ноттингем Форест» – «Манчестер Сити» учрашуви бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда «шаҳарликлар» 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашувнинг дастлабки 45 дақиқалиги нурсиз дуранг билан тугаган бўлса, 83-дақиқага келиб «Ноттингем» ҳужумчиси Каллум Хадсон-Одои ғалаба голини урди.

«Ўрмончилар» мазкур ўйинда зафар қучиш орқали очколари сонини 51 тага етказиб олди ва 3-ўриндаги жойини мустаҳкамлади. Ҳисобига мағлубият ёзилган «Ман Сити» эса 47 очко билан 4-ўринда қолмоқда.

Ўтган ойда «шаҳарликлар» таркибидаги энг яхши ўйинчи деб топилган Абдуқодир Ҳусановнинг майдондаги ҳаракатлари турли платформаларда юқори баҳоланди.

Хусусан, «Flashscore» портали ҳимоячига 7,1 балл берган бўлса, «Sofascore» ўзбекистонлик футболчининг ҳаракатларини 7,3 баллга лойиқ кўрилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?