Ҳусановнинг трансфер нархи 35 миллион еврога кўтарилди – Трансфермаркт

Бугун, 18 март куни, Германиянинг Трансфермаркт портали Англия Премьер-лигаси футболчиларининг трансфер нархларини янгилади.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Англиянинг «Манчестер Сити» клуби марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи 12 миллион евродан 35 миллион еврога кўтарилди.
Сўнгги бир йил давомида Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи 1,5 миллион евродан 2 миллион еврога, октябрь ойида эса 5 миллион еврога, декабрь ойига келиб 12 миллион еврогача кўтарилган эди.
Қайд этиш жоиз, Ҳусанов бу борада «Манчестер Сити»нинг энг қиммат марказий ҳимоячилари орасида Рубен Диашдан кейин, иккинчи поғонада қайд этилган. Портал маълумотларига кўра, Диашнинг баҳоси 70 миллион еврони ташкил қилган.
Ундан кейинги ўринларда 32 миллион евро нарх билан Натан Аке ҳамда Мануэл Аканжи учинчи ўринни бўлишиб турган бўлса, 30 миллион евро билан Жон Стоунз тўртинчи поғонадан жой олган.
Таъкидлаш керакки, Ҳусановнинг янгиланган трансфер баҳоси Ўзбекистон ва Марказий Осиё футболи учун янги рекорд миқдор ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг