Ҳусанов «Наполи»га қарши ўйинда 99 фоиз аниқ узатма амалга оширди

17:38 19 Сентябр 2025 Спорт
104 0

Кеча, 18 сентябрь УЕФА Чемпионлар лигаси мусобақасининг 1-тур ўйинлари якунга етди. Сўнгги баҳсларнинг бирида «Манчестер Сити» жамоаси ўз майдонида «Наполи» клубини 2:0 ҳисоби билан мағлуб этди.

Ушбу учрашувда тўлиқ ҳаракат қилган ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов ўйин давомида жами 79 та узатма амалга оширди. Ушбу узатмаларнинг 78 таси ўз манзилига аниқ етиб борди.

«Sofascore» портали статистикасига кўра, Ҳусанов аниқ пасларнинг сони бўйича 1-турдан сўнг, лигада ўйнаётган барча футболчилар орасида 11-ўринда турибди.

Шунингдек, аниқ тўп узатмаларининг фоиз кўрсаткичи бўйича Ҳусанов кечаги баҳсда 99 фоизлик натижага эришган. Бу эса дастлабки турдаги энг яхши ҳисобланади.

Бу масалада унга аниқ узатмалар бўйича ТОП-50 да турган футболчилардан фақатгина «Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг бас кела олди. Каталония клуби аъзоси ҳам кечаги ўйинда аниқ паслар бўйича 99 фоизлик кўрсаткичга эга бўлган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?