“Ҳуқуқий маҳалла” лойиҳаси амалда

13:08 18 Сентябр 2025 Жамият
75 0

Сирдарё вилоятида “Ҳуқуқий маҳалла” лойиҳаси доирасида фуқароларнинг 44741 та ҳуқуқий муаммоси ҳал этилди. Қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 812 та ташкилотга  таъсир чораси, 265 та ҳолатда эса тегишли судга даъво аризаси киритилди.   

— “Ҳуқуқий маҳалла” лойиҳаси учун  туман ва шаҳарлардан  ҳар ойда биттадан маҳалла танлаб олиниб, фуқароларнинг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммолар таҳлил қилинмоқда, — дейди вилоят адлия бошқармаси Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш шўъбаси бошлиғи Бобур Норбаев. — Ушбу ҳуқуқий хизмат туфайли фуқаролар ҳуқуқий муаммоларига ўз уйлари, ўз маҳалларидан чиқмай ечим топмоқда.  Яъни туман-шаҳар адлия бўлимлари томонидан  айни лойиҳа асосида  хонадонларда  ўтказилган хатловлар  жараёнида фуқароларга бевосита ўзлари яшаётган маҳаллада   ҳуқуқий кўмак ва маслаҳатлар берилаётир.  

Эътироф этиш лозимки, Сирдарё вилояти адлия бошқармаси ҳамда туман-шаҳар адлия бўлимлари фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқий муаммоларини маҳалланинг ўзида ҳал қилиш ҳамда аҳолига, аввало, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатиш борасида изчил ва самарали фаолият олиб бормоқда.  Айниқса, маҳаллаларда ягона саволнома асосида уйма-уй юрган ҳолда фуқароларнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш, шунингдек, “маҳалла еттилиги”нинг тегишли электрон платформаси орқали муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш бўйича жорий этилган тизим  юқори натижа бермоқда.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ
«Халқ сўзи».                                                                                                              

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?