«Ҳумо» оромгоҳи янги бинода иш бошлади

13:28 05 Июнь 2025 Жамият
109 0

Одилбек ОДАМБОЕВ/«Халқ сўзи». Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманидаги «Ҳумо» болалар оромгоҳи бу йилги мавсумни янги бинода бошлади. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси маблағи ҳисобига оромгоҳнинг барча қулайликларга эга замонавий биноси бунёд этилди. Янги объектнинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан ўтказилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар иштирок этди.

— Мазкур оромгоҳ нафақат Хоразм вилояти, балки бутун Оролбўйи минтақаси болаларини соғломлаштиришда муҳим ўрин тутади, — дейди Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Гулсара Қурбонбоева. — Вилоятимизнинг сўлим гўшаларидан бирида жойлашган 200 ўринли ушбу оромгоҳда ёз мавсуми давомида 1000 нафар болажонлар яхши дам олиб, жисмоний чиниқади, саломатлигини мустаҳкамлайди. Оромгоҳда болаларнинг нафақат дам олиши, балки билим ва кўникмаларини ошириши, иқтидорларини юзага чиқариши, спорт ва санъат билан шуғулланиши учун ҳам барча шароитлар етарли.

Умуман, бу йил ёзги таътил даврида Хоразм вилояти бўйича 27 та оромгоҳда 12 минг нафарга яқин болажонларнинг мароқли дам олишини ташкил қилиш, бундан ташқари, «Долзарб 90 кун» лойиҳаси доирасида ўқувчиларни турли тўгараклар ва спорт машғулотларига жалб қилиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?