Ҳукумат «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳасига қатъий шартлар қўйди

Фото: Иллюстратив фото
Сўнгги ойларда жамоатчилик муҳокамасида бўлиб турган «Sea Breeze Uzbekistan» лойиҳаси юзасидан Ҳукумат ўз қарорини чиқариш арафасида турибди. Фуқаролар ва фаоллар томонидан билдирилган эътирозлар инобатга олинган ҳолда, лойиҳа инвестори олдига жиддий шарт ва мажбуриятлар қўйилди. Бу ҳақда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушербаев маълум қилди.
Жумладан, лойиҳа қурилаётган ҳудуд — Тошкент шаҳрини ичимлик суви билан таъминлаб турувчи Чорвоқ сув омборига яқин жойлашгани сабаб, мазкур манбаларга қурилиш ишлари ёки фаолият жараёнида сув тушиши эҳтимоли катта хавотир уйғотган эди. Ҳукумат талабларига кўра, Чорвоқ сув омбори ва Чирчиқ дарёсига лойиҳа доирасида сув тушишига йўл қўйилмайди.
Инвестор, ўз навбатида, лойиҳа фаолиятида сувни қайта ишлаш ва уни айланма усулда қайта ишлатишга мўлжалланган замонавий ва экологик хавфсиз тизимни яратиши шарт. Барча харажатлар инвестор ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳукумат қарорида таъкидланишича, агар лойиҳа натижасида Чорвоқ сув омборига ҳатто бир томчи сув туширилса ҳам, қурилиш тўхтатилиб, инвестиция шартномаси бекор қилинади ва ер майдони давлатга қайтариб олинади.
Бош прокуратура лойиҳа амалга оширилаётган ҳудудда барча шаҳарсозлик ва экологик меъёрларга қатъий риоя этилишини назорат остига олади. Вазирлар Маҳкамаси ва Бош прокуратура дастлабки лойиҳа ечимларидан тортиб, объектларни фойдаланишга топширишгача бўлган барча босқичларда қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш учун масъул ҳисобланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг