Ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги рейтинги жорий этилади
Иллюстратив фото
Ҳукуматнинг 15 сентябрдаги қарори 580-сонли қарори билан “Рейтинг кўрсаткичлари асосида “Ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги рейтинги”ни баҳолаш” регламенти тасдиқланди.
Регламент рейтинг кўрсаткичлари асосида ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлиги рейтингини баҳолаш тартибини белгилайди.
Рейтинг 2 йўналишда баҳоланади:
• инвестиция салоҳияти. Мазкур йўналишда статистик кўрсаткич ва субкўрсаткичлардан иборат бўлган устувор омиллар ва уларнинг вазнлари асосида ҳудудлар инвестиция салоҳияти баҳоланади;
• бошқарув самарадорлиги. Мазкур йўналишда ҳудудларда тадбиркорларнинг сўров натижалари орқали кўрсаткич ва субкўрсаткичлар асосида бошқарув самарадорлиги баҳоланади.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги рейтингни баҳолаш оператори бўлиб, куйидаги вазифаларни бажариш учун масъул ҳисобланади:
• баҳолаш жараёнини умумий мувофиқлаштириш;
• электрон платформани бошқариш;
• натижаларни тақдим этиш.
Рейтинг баллари 4 та босқичда электрон платформа орқали ҳисобланади. Баҳолаш оператори рейтинг баҳолаш натижалари бўйича таҳлилий маълумотнома тайёрлайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг