Ҳудудларни ижтимоий ривожлантириш кўрсаткичларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди

10:52 23 Декабрь 2025 Жамият
170 0

Олий Мажлис Сенатида Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси ҳамкорлигида тузилган ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон аҳолисининг 2050 йилгача бўлган прогнозини ҳисобга олган ҳолда ҳудудларни ижтимоий ривожлантириш кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва шу асосида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиши юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.

Ўзбекистон аҳолиси сони бугунги кунда кунда 38 миллионга яқинлашмоқда. 2030 йилга келиб 41 миллионга, 2050 йилга бориб эса 50 миллиондан ортиши кутилмоқда.

БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси мутахассислари томонидан вазирлик ва идоралар томонидан ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни ишлаб чиқишда айнан қайси йўналишларга эътибор қаратиш зарурлиги бўйича тавсиялар берилди.

Йиғилишда сенаторлар, вазирлик ва идоралар мутахассислари томонидан республиканинг айрим ҳудудлари мисолида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш кўрсаткичларини белгилаб олиш ва шу асосида ўрганиш ўтказиш таклифи билдирилди. Айниқса, ижтимоий соҳаларда аҳолининг таълим, соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланишлари учун қулай шароит яратиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида эришилиши лозим бўлган кўрсаткичлар долзарблигига эътибор қаратилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?