Ҳудудларга хорижий инвестицияларни жалб қилиш, экспорт ва сайёҳлар ҳажмини оширишга бағишланган семинар ташкил этилди
Жорий йилнинг 23 декабрь куни Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси билан ҳамкорликда Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикасига хорижий инвестицияларни жалб қилиш, экспорт ва сайёҳлар ҳажмини оширишга бағишланган семинар ўтказди.
Унда Сенат аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, маҳаллий Кенгашларнинг доимий комиссиялари раислари, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Туризм қўмитаси, Савдо-саноат палатаси вакиллари, туман ва шаҳарлар ҳокимларининг ўринбосарлари, тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар иштирок этди.
Семинарда ҳудудга хорижий инвестицияларни жалб қилиш, ўзлаштириш ва истиқболли лойиҳаларни манзилли амалга ошириш, маҳаллий маҳсулотлар экспортини диверсификация қилиш ва янги бозорлар топиш, хорижий сайёҳларни жалб қилишга қулай шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Давлатимиз Раҳбари томонидан ҳудудга берилаётган катта эътибор туфайли жорий йилда умумий қиймати 1,6 млрд АҚШ долларига тенг 57 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилаётганлиги, жорий йил январь–ноябрь ойларида 425,8 млн АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилганлиги, экспорт ҳажми 372,7 млн АҚШ долларига ошганлиги, хорижий сайёҳлар сони 400 мингдан ошганлиги алоҳида таъкидланди.
Тадбирда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатига мос хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳажмини ошириш, чет элларда савдо уйлари ва маҳсулотлар омборларини ташкил этиш, туризм инфратузилмасини яхшилаш, янги меҳмонхоналар қуриш, хорижий корхоналарни ҳамда янги иш ўринларини яратиш, тадбиркорларга кўмаклашиш бўйича ҳамкорликда ишларни йўлга қўйишга доир аниқ вазифалар белгилаб олинди, тегишли тавсиялар берилди ва қарор қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг