Ҳудудий тренерлар билими машғулотларда шакллантирилди

14:12 22 Август 2024 Жамият
61 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон давлат университетида сайлов қонунчилиги борасида зарур билим ва кўникмаларни ўзлаштириш юзасидан Андижон вилоятидаги ҳудудий тренерлар учун сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ўқув-амалий машғулоти бўлиб ўтди.

— Семинар доирасида 83 нафар ҳудудий тренерлар учун тасдиқланган режа-график асосида дарс машғулотлари ўтказилди, — дейди вилоят ҳудудий сайлов комиссиясининг раиси Бахтиёржон Расулов. — Унда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, сайлов қонунчилиги ҳамда мавзуга доир янги нормалар, ҳудудий сайлов комиссияларининг участка сайлов комиссиялари билан ўзаро фаолиятининг турлари бўйича тушунчалар берилди.

Айтиш жоиз, вилоятда 938 та сайлов участкалари тузилган бўлиб, бу ерда сайлов комиссияси аъзолари, тренерлар ва сайловчилар учун барча шароитлар яратилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер