«Ҳудудий электр тармоқлари» «HET BILLING» дастурий комплексини тўлиқ ишга туширди
«Ҳудудий электр тармоқлари» аксиядорлик жамияти томонидан янги «HET BILLING» дастурий комплекси тўлиқ ишга туширилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда АЖнинг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, энди истеъмолчилар электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни кузатиб боришлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари. янгиланган тизим орқали истеъмолчилар бевосита ўзи истеъмол қилган электр энергияси ҳисоби, хусусан, тўлов маълумотлари, кунлик электр энергия истеъмоли ва бошқа ҳар қандай маълумотни онлайн тарзда кузатиб бориши имкони яратилган.
«Мазкур тизимни жорий этиш бир қанча техник жараёнларни ўз ичига олганлиги сабабли, тизимни босқичма-босқич ишга тушириш ишлари олиб борилди ва кутилганидан ортиқ вақт талаб этганлигини маълум қиламиз ҳамда етказилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида» қарорни имзолаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг